ВИЛОЯТДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ҲАҚИДА

  Бугунги кунда вилоятда жами 33 та оммавй ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 25 та даврий нашр, 3 та телеканал, 2 та радио ва 3 та сайт рўйхатга олинган. Таҳририятларда 200 дан ортиқ ОАВ ишчи-ходимлари меҳнат қилишяпти. Уларнинг 65 фоизи журналист кадрлар, қолган 35 фоизи бошқа соҳа мутахассислари ҳисобланади. Ижодкорларнинг юз фоизи олий маълумотли мутахассислардир.


    Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлиги муассислигида 14 та газета чоп этилмоқда. Тармоқ газеталар 6 тани, хусусий газета ва журналлар эса 8 тани ташкил қилади. Хоразм телерадиокомпанияси ва радиоси давлат тасарруфида бўлиб, "8-канал", "С-Иқбол" телеканаллари ва "С-Иқбол" FM- радиоси хусусий ҳисобланади. 3 та хусусий сайт ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

    Даврий нашрлар 7200 нусхада чоп қилинмоқда. Вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Хоразм ҳақиқати”, “Хорезмская правда” газеталари ҳафтасига 2 марта, Туман ҳокимлиги муассислигидаги “Боғот садоси”, “Ҳазораспнома”, “Хива тонги”, “Гурлан ҳаёти”, “Ҳаёт кўзгуси” (Қўшкўпир тумани ҳокимлиги) газеталари ойига 4 марта, “Урганч оқшоми” (Урганч шаҳар ҳокимлиги), “Янгиариқ овози” газеталари ойига 3 марта, “Шовот истиқболи”, “Янгибозор кўзгуси”, “Хонқа ҳаёти”, “Урганч ҳақиқати” газеталари ойига 2 марта чоп қилинмоқда. Тармоқ нашрлар -“Хоразм тиббиёти”, “Урганч университети”, “Хоразм истеъдоди” газеталари, “Илм сарчашмалари” журнали ойига бир марта, хусусий нашрлар- “Иқтисод таянчи”, “Ҳуқуқий ҳимоя”, “Хоразм маърифати” ойига 2 марта, “Хоразм ёшлари”, “Эзгу сўз”, “Хоразм зиёкори”, “Жайҳун” газеталари ва “Тўмарис авлоди” журнали ойига бир марта нашрдан чиқяпти.