ВОҲА МАТБАЧИЛИГИ СОҲАСИ

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги республикада матбаа фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини тегишли тартибда давлат рўйхатига олади

Хоразм вилоятида жорий йилнинг 13 апрель ҳолатига жами 54 та матбаа корхоналари, таҳририятларнинг матбаа бўлимлари давлат рўйхатига олинган ва улар фаолиятлари учун махсус гувоҳномалар берилган.

Корхоналар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, дизайн, матн териш, саҳифалаш, босма маҳсулотларининг оригинал макетларини тайёрлаш, брошюра, этикетка, плакат ва бланка маҳсулотлари, китоб, канцелярия, муҳр ва штамп, газета ва журналлар чоп қилиш фаолиятлари билан шуғулланадилар.

Вилоятда бугунги кунда Япония, Чехия, Ҳиндистон, Хитой ва Швейцарияда ишлаб чиқарилган офсет матбаачилик ускуналари самарали ишлатилмоқда.

Вилоятда катта ҳажмдаги босма маҳсулотлари асосан Урганч шаҳридаги “Урганч тезкор матбаа” хусусий корхонаси ҳамда  “Қувончбек-Машҳура”масъулияти чекланган жамият хусусий босмахонасида ишлаб чиқарилмоқда.

“Урганч тезкор матбаа” хусусий корхонаси “SOLNA” 225-АL, WEB KING Швецияда, Хитойда ишлаб чикарилган А-2 форматдаги матбаачилик ускунаси ишга туширилди. Мазкур ускуна ёрдамида 1000 нусхадаги буюртма 7-10 дақиқада бажарилмоқда.  Xerox Color 550 маркали машина, СRON ТP 2616 СTP пластинка тайёрлаш ускунаси, буюртмаларни йиғиш, тикиш ва букиш учун Duplo DBM-120 буклет машинаси, тайёрланган босма маҳсулотларига ҳар хил шакл бериш учун VEGA тигель кесиш машиналари ишлаб чиқаришга жорий этилди. Бугунги кунда бу ерда 10 дан ортиқ газета ва журналлар чоп қилинмоқда.

“Урганч тезкор матбаа” МЧЖ тадбиркорлари томонидан яна бир янгилик ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Хоразм вилояти бошқармасининг Урганч филиали орқали Хитой кредит линияси ҳисобидан жами 250 минг АҚШ доллари турадиган BEIREN-21050 маркали офсет машинаси, М-1200 А русумли қоғозни лаклайдиган ускуна, WQM-3206 қоғоз кесиш ускунаси, XZ-320 рулонли-рангли офсет машинаси, BFY-200 гофра картон, WJG0-1400-24 маркали икки қатламли гофра картон линиялари, BZJ-1450 гофра картон ёпиштирадиган машина-ускуналари келтирилиб ўрнатилди.

“Қуванчбек-Машхура” масъулияти чекланган жамият  корхонасида лизинг асосида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган NВG STAR 30 русумли газеталар босиш учун мўлжалланган матбаа ускунасини келтириб, бугунги кунда  юксак самара билан ишлалатилмоқда.

Бу машина соатига 30 000 (ўттиз минг) та А-1 форматдаги газетани, 60000 та (олтмиш минг) А-2 форматдаги газетани, 120000 та (бир юз йигирма минг) А-3 форматдаги газетани, 240000 та (икки юз кирк минг) А-4 форматдаги газетани босиб чиқариш имкониятига эга бўлган замонавий ускунадир.

Ускунанинг бундан ташқари бошқа қатор имкониятлари бор. 5 та рангда чоп қилади, 1чи ва 4чи саҳифаларни рангли, яъни 4та рангда чоп қилиш имконияти мавжуд. 2чи ва 3чи саҳифаларини оқ-қора рангларда чоп қилиши мумкин. Буюртмачининг хоҳишига қараб газетанинг хамма саҳифаларини ҳам рангли тасвирда, яъни 4 хил рангда чоп қилиш имкониятлари бор.

Яна бир имклониятларидан бири қоғоз кесиш бу аппарат учун шарт эмас, қоғоз рулонни машинага жойлаштириб, чоп қилади, маҳсулотни  тайёр ҳолатга келтиради. Муҳими тез ва сифатли, замонавий. Нархи 250 000 (икки юз эллик минг) АҚШ доллар турадиган NВG STAR 30 русумли ратацион аппарати Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. STP- пластинкага тасвир тушириш ускуналарини келтириб ўрнатиш ишлари охирига етказилди.

“Қуванчбек-Машҳура” масъулияти чекланган жамият  корхонада ҳозирги кунда Хоразм вилоят ҳокимлигининг газетаси, туманлар ҳокимликларининг, тармоқ ва Қорақалпоғистон Республикасининг айрим газеталари чоп қилинмоқда. Бундан ташқари китоб, брошюра, этикетка, хар хил бланка ва журналлар, таклифномалар, кенг форматли реклама, афишалар, рақамланган бланкалар, визитка, матбаа дизайни ва муқовалаш ишларига хизматлар кўрсатиляпти.

Кейинги 5 йил ичида хусусий босмахоналарга сўнгги русумдаги матбаа ускуналарининг келтирилиши ва режалаштирилиши баробарида 150 ишчи ўринлари яратилди, соҳага 1 миллионга яқин АҚШ доллари миқдорида лизинг ва кредит линиялари ҳисобига чет эл инвестициялари киритилди.

Урганч шаҳридаги “Қувончбек-Машҳура”“Урганч тезкор матбаа” хусусий корхонаси, “Гурганч”“Вилоят босмахонаси” масъулияти чекланган жамият босмахоналари, Хива шаҳридаги “Комил Эркин”,  Гурландаги “Шер”, Хонқадаги “Эътиқод” хусусий фирмаси босмахоналарида  кейинги беш йилда  замонавий матбаа ускуналари юқори натижалар билан ишлаб чиқаришга жорий этилган. Ўтган 2015-2017 йиллларда “Қувончбек-Машҳура”, “Урганч тезкор матбаа” корхоналари босмахоналарида 255 миллионлик модернизация ишлари амалга оширилди.

Матбаачилик соҳасида кадрларни тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Ўтган 2 йил ичида шу соҳага 10 дан ортиқ чет эллик мутахассислар таклиф этилиб, маҳаллий ёшлар малака оширдилар. Маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, буюртмачиларга намунали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида  Тошкент, Москва шаҳридан, Ҳиндистон, Хитой давлатларидан  мутахасисслар таклиф этилиб, ёшларга матбаачилик сир-асрорлари янада пухта ўргатилди.

Тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрнини янада ошириш, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш,  уларга барча зарур шароитларни яратиб бериш, корхоналарни модернизациялаш, янги технологиялар билан таъминлаш масалалари  бозор механизмининг энг муҳим жиҳатларидан бири, дея қаралмоқда. Ўзбекистон Президенти фармон ва қарорлари,Ҳукумат қарорлари мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятларини, жумладан тадбиркорлик фаолиятларини янада кенгайтиришга барча зарур шарт-шароитларни яратиб бергани билан ҳам харакатерлидир.

Тадбиркорлик субъектлари муҳр ва тамға тайёрлаш фаолиятини олиб боришлари учун тегишли тартибда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан давлат рўйхатига олиниб, уларга махсус гувоҳнома берилади.

Вилоятда жами 54 та корхона матбаа фаолияти соҳасида иш олиб бораётган бўлса, уларнинг 14 таси муҳр ва тамға тайёрлаш фаолияти билан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг  2015 йил 17 деабрдаги 365-сон қарори 2-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида ўтган 2017 йилдан муҳр ва тамға фаолияти билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон матбуолт ва ахборот агентлиги томонидан махсус кодлар берилди. WWW: bo.birdarcha.uz сайтида рўйхатга ўтиш учун амалий-услубий ёрдамлар кўрсатилди. Бугунги кунда вилоятимизда ҳам  ушбу фаолият юзасидан буюртмалар тайёрлаш ҳужжатлари ва аризалари электрон тарзда қабул қилиниши жорий қилинган.

Матбаачилик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар  билан мунтазам равишда бошқарма томонидан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб келинмоқда. Жойларга чиқиб, уларнинг муаммолари ўрганилиб, тавсиялар, маслаҳатлар, йўл-йўриқлар кўрсатиляпти.