“Мустақиллик марафони” ва “Ёшлар ТУР”

        Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Мустақиллик марафони” ва “Ёшлар ТУР” веломарафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Хоразм вилоят ҳокимлигининг йиғилиш баёнига асосан 2018 йил 9 сентябр куни Урганч шаҳари марказий кўчасида “Мустақиллик марафони” бўлиб ўтди.

       Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчаси (Урганч олимпия заҳиралари коллежи олдидан Жалоладдин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси олдигача)да бўлиб ўтиши режалаштирилган югуриш марафони доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёшлар-Тур” веломарафонининг Хоразм вилоят босқичи ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур веломарафоннинг туман (шаҳар) босқичлари жорий йилнинг
24 августдан 5 сентябргача ўтказилиб, уларда 1000 нафарга яқин ёш ҳаваскор велоспортчилар иштирок этишди.

        “Мустақиллик марафони” Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

         Марафонни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига муҳим вазифа сифатида киритиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган ватанпарвар, маъсулиятли, баркамол авлодни тарбиялашдан иборат.

        “Мустақиллик марафони”да Урганч шаҳрида 3000 нафардан, Хива шаҳри ва бошқа туманларда эса 1000 нафардан, жами вилоят бўйича 15000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

       “Мустақиллик марафони”да ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, ёш оилалар ҳамда ўзини ёшман деб ҳисоблаган барча фахрий хоҳловчилар ўртасида енгил атлетика спорт тури бўйича ўтказиладиган югуриш қоидаларига мувофиқ ўтказилди.

Веломарафон 3 ёш тоифасида (9-14, 15-18, 19-30 ёш) ўтказилади ва ғолиблар уч ёш тоифаси бўйича тақдирланди.

“Ёшлар - ТУР” веломарафони иштирокчилари қуйидаги қўшимча номинациялар бўйича тақдирланишди.