Воҳада семинар-тренинг ўтказилди

     Бугун Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон матбуот  ва ахборот  агентлиги билан ҳамкорликда "Ҳудудий босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда вилоятдаги ОАВлари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

     Тадбирни Хоразм вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова олиб борди.

     Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот волситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди вакили Сарвар Ҳуррамов тадбирни  кириш сўзи билан очди.

  Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Маъмуржон Парпиев "ОАВ томонидан йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари  юзасидан мониторинг натижалари" мавзусида, Халқаро журналистика факультети доцентлари Назира Тошпўлатова  "Ҳудудий нашрларнинг бугунги ҳолати: менежмент  ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар ва яхшилаш бўйича таклифлар" мавзуида, "Журналист текшуривини олиб бориш босқичлари ва тамойиллари" мавзуида, Беруний Алимов эса "Ҳудудий нашрларда ахборотларни тайёрлаш – контент масаласи", "Олиб борилаётган ислоҳотлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда журналистнинг роли ва бунда касбий этика тамойили" мавзуида маъруза қилдилар.

   Таҳририятлар билан газета етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида муаммолар ечими бўйича фикрлар алмашилинди. Семинар-тренинг қизиқарли  савол-жавоблар остида мазмунли якунланди.

    Тадбир сўнггида барча иштирокчилар томонидан мана шундай семинар-тренинглар таҳририятлар фаолиятига ижобий таъсир этиши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.