Тарғибот гуруҳи далада

Тарғибот гуруҳи далада

         Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги №11-3376-сон  хати ижросини таъмилаш мақсадида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида пахта йиғим-теримига жалб этилган ҳашарчилар билан ўтказиладиган  маънавий-маърифий  учрашувлар режаси тасдиқланди.

        Тарғибот гуруҳи аъзолари белгиланган режа асосида Янгибозор, Урганч туманларида бўлиб, мавсумда иштирок қилаётган ҳашарчилар ҳузурида турли учрашувлар, шоир ва ёзувчиларнинг мушоралари, арзон китоб савдосини ташкил қилишмоқда.

          Тарғибот гуруҳи аъзолари Хонқа туманидаги “Қўчқор Малика” фермер хўжалиги далаларида  бўлишди. Фермер хўжалиги раҳбари Улуғбек Абдуллаев 2018 йил ҳосили учун 30 центнердан пахта топшириш ниятида эканлигини билдирди.  Фермер хўжалигининг умумий ер майдони 70 гектарни ташкил қилиб, шундан 47 гектарига пахта экилган. 9 октябрга белгиланган режа 100 фоиз уддаланиши кўзда тутилган.  Ҳали далада ҳосил мўл. Мавсум охиригача пахтадан 36 центнердан  ҳосил олиш режалаштирилган.

       Энг илғор теримчиларга тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан совғалар ва китоблар тақдим қилинмоқди. Ушбу жараёнлар маҳаллий телеканаллари орқали ёритилмоқда.