Вилоят Ахборот кутубхона марказида давра суҳбати бўлиб ўтди

Вилоят ахборот-кутубхона ходимлари билан давра суҳбати

           Бошқарма томонидан 3 май куни вилоят ахборот-кутубхона маркази залида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова олиб борди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Ўзбекистон Республика Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон қарори ижроси юзасидан масъулияти ҳамда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги 2018 йил 19 март №32-сонли баёни ижросини таъминлаш, вилоятда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида бўлиб ўтган ушбу тадбирда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, кутубхоначиларнинг функционал вазифалари, касбий малакаси ва этикаси, китобхонларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

      Вазирлар Маҳкамасининг 32-сон мажлиси баёни асосида вилоят ҳокимлигининг 166-сон баёни қабул қилинган бўлиб, унда АКМ фаолиятида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, тарғиботини яхшилаш масалаларига алоҳида тўхталган.

Вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Р. Қурбанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 11.08.2017 йил ПФ-5148-сон Фармони, Ўзбекистон Республика Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон қарори, 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича гапирди.

     Давра суҳбатида Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёни иловасига асосан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ва топшириқлар ҳақида  атрофлича гапирилди. Вилоят ахборот-кутубхона маркази фаолиятини янада яхшилаш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, унинг ижросини сўзсиз таъминлаш  муҳимлиги таъкидланди. 

         Давра суҳбатида вилоят ахборот-кутубхона марказининг 60 нафар ишчи-ходимлари иштирок қилишди.